[vc_row css_animation=”” row_type=”row” use_row_as_full_screen_section=”no” type=”full_width” angled_section=”no” text_align=”left” background_image_as_pattern=”without_pattern”][vc_column width=”2/3″][vc_column_text]
Бир қатор давлатлар, шу жумладан Сент-Китс ва Невис, инвестициялар ва / ёки мамлакатни ривожлантириш воситаси сифатида давлатга тўғридан-тўғри ҳиссаси қўшиш эвазига чет элликларга фуқароликни қўлга киришга имкон берадиган дастурларни қабул қилганлар.
[/vc_column_text][vc_empty_space height=”22px”][vc_column_text]
Дастурнинг умумий ва ҳуқуқий томонлари
[/vc_column_text][vc_empty_space height=”22px”][vc_column_text]
Сент-Китснинг инвестиция асосида фуқаролик дастури 1984 йилда ташкил этилган ва даъвогарлардан мамлакатга иқтисодий ҳисса қўшишни талаб қилади. Бунинг эвазига уларга ва уларнинг оилаларига тўлиқ фуқаролик берилади.
Инвестиция асосида фуқаролик олишнинг ҳуқуқий асослари Фуқаролик тўғрисидаги қонуннинг II, § 3 (5) қисми (1984-йил) ва Сент-Кристофер ва Невис Инвестиция Асосида Фуқаролик Низоми (2011 йил) ҳужжатларида келтирилган. Ушбу ҳужжатларда келтирилган қоидалар ҳукумат томонидан махсус маҳкама (инвестиция асосида фуқаролик маҳкамаси) қарори билан белгиланган мезонларга мувофиқ келадиган шахсларга фуқаролик берадиган дастурни амалга оширишга имкон беради.
[/vc_column_text][vc_empty_space height=”22px”][vc_column_text]
Талаблар ва процедуралар
[/vc_column_text][vc_empty_space height=”22px”][vc_column_text]
Ҳадя орқали фуқароликни олиш ариза берувчидан Шакар Саноатини Диверсификация Қилиш Жамғармасига (SIDF) 250,000 АҚШ доллари ёки Барқарор Ривожланиш Жамғармасига (SGF) 150.000 АҚШ доллари миқдорида қайтарилмайдиган ҳисса (ҳадя) қўшишни талаб қилади. Ёки, даъвогарлар давлат божлари ва бошқа йиғимлар ва солиқларни тўлаш билан бирга, тасдиқланган кўчмас мулк объектларидан бирига камида 400 000 АҚШ доллари ёки 200 000 АҚШ доллари миқдорида маблағ киритишлари керак бўлади.
SIDF собиқ шакар ишчиларини қўллаб-қувватлаш, шакар саноатининг ўрнини босувчи саноатни ривожлантириш бўйича тадқиқотлар ўтказиш, ушбу алтернатив тармоқларни ривожлантиришни молиялаштириш ва барқарорликни таъминлашга кўмаклашиш, миллий иқтисодиётнинг барқарорлигини таъминлаш учун кўмак бериш мақсадида ташкил этилган нотижорат жамғарма ҳисобланади. SIDF Сент-Китс ва Невис Инвестиция Орқали Фуқаролик дастури учун тасдиқланган махсус лойиҳа сифатида белгиланган. Унинг ҳисоблари оммавий ва ҳар йили йирик халқаро аудиторлик компанияси томонидан текшириб борилади.
[/vc_column_text][vc_empty_space height=”22px”][vc_column_text]
SGF иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш ва иқтисодиётнинг барча соҳаларини такомиллаштириш мақсадида ташкил этилган фонддир.
Ариза берувчи қуйидаги мезонларга мувофиқ SIDF ёки SGFга ўз ҳиссасини қўшиши мумкин:
[/vc_column_text][vc_empty_space height=”22px”][vc_column_text css=”.vc_custom_1569806578441{background-color: #eaeaea !important;}”]
1. Битта ариза берувчи 250,000 АҚШ доллари миқдорида маблағ киритиши керак бўлади (SIDF варианти).
2. Учтагача қарамоғига (оила аъзосига) эга бўлган аризачи 300 000 АҚШ доллари миқдорида маблағ киритиши керак бўлади (SIDF варианти).
3. Ҳар бир қўшимча оила аъзоси учун, ёшидан қатъий назар, 25000 АҚШ доллари миқдорида маблағ киритиши керак бўлади (SIDF варианти).
4. Битта ариза берувчи 150 000 АҚШ доллари ва турмуш ўртоғи учун 25000 АҚШ доллари ва ҳар бир қўшимча оила аъзолари учун 10.000 АҚШ доллари миқдорида маблағ киритиши керак бўлади (SGF варианти).
[/vc_column_text][vc_empty_space height=”22px”][vc_column_text]
SIDF ва SGF дастурлари талабларида келтирилган суммалар (маблағлар) давлат тўловларини ҳам ўз ичига олади. Аммо, ариза берувчи ҳақида тегишли текширувлар (due diligence) олиб бориш учун кетадиган маблағлар бундан мустасно. Кўчмас мулк варианти ҳам худди шу тартибда ишлайди.
Юқорида келтирилган барча вариантлар талабига кўра, агар оила аъзолар иқтисодий жиҳатдан асосий ариза берувчи қарамоғида бўлса, университет/мактаб/коллеж талабаси бўлса (фақат кундузги таълим талабаси. Сиртқи/ярим кунлик таълим талабалари бундан мустасно), ёши 18-30 орасида бўлса, уларнинг исмлари ҳам асосий аризада қўшиб ёзилиши мумкин. Шунингдек, давлат 55 ёшдан юқори бўлган, асосий аризачи билан бирга яшайдиган ва унга моддий жиҳатдан қарам бўлган ота-оналарни ҳам асосий аризада қўшиб ёзишга рухсат беради.
Сент Китс ва Невис Инвестиция Орқали Фуқаролик Дастури бўйича фуқароликни қўлга киритиш жараёни 3-4 ойгача давом этади. Тезлаштирилган буюртма бериш имкони ҳам мавжуд: унга кўра 45-60 кунда ариза кўриб чиқилади ва барча паспортлар ариза берувчи ва оила аъзоларига берилади.
[/vc_column_text][vc_empty_space height=”22px”][vc_column_text]
Тўловлар ва Харажатлар
[/vc_column_text][vc_empty_space height=”22px”][vc_column_text]
Shanghai Silk Road компанияси нархлари вазиятга, аризага киритилган одамларнинг сонига, кўчмас мулк, ва SGF ёки SIDF танлови танланганига қараб ҳар хил бўлади. Келишилган сумма олдиндан эскроу (инглизча escrow – икки ёки ундан ортиқ томонлар транзакцияларни тугаллагунча маблағлар сақланадиган/ушлаб туриладиган ишончли бўлган ҳисоб рақам) ҳисоб рақамига тўлиқ тўланади ва ариза(лар) давлатга топширилгандан кейин, бўшатилади.
Сизнинг ҳолатингиз бўйича тўловлар қандай бўлиши мумкинлиги ҳақида батафсил маълумот учун, илтимос биз билан боғланинг.
[/vc_column_text][vc_empty_space height=”22px”][vc_column_text]
Икки Фуқаролик
[/vc_column_text][vc_empty_space height=”22px”][vc_column_text]
Сент Китс ва Невисда икки фуқароликка чекловлар йўқ.
[/vc_column_text][vc_empty_space height=”22px”][vc_column_text]
Дастурнинг Фойдали Томонлари
[/vc_column_text][vc_empty_space height=”22px”][vc_column_text]
Сент Китс ва Невис Инвестиция Орқали Фуқаролик Дастури бўйича фуқароликка эга бўлганингизда, сиз ва оилангиз авлоддан авлодга ўтадиган тўлиқ фуқароликни қўлга киритган бўласиз.
Сент Китс ва Невис фуқаролари сифатида, сизга ва оилангизга ушбу мамлакат паспорти берилади. Бу паспорт билан дунёнинг 152 мамлакатига ва ҳудудларига, шу жумладан бутун Европа ва Европа Иттифоқининг барча аъзо давлатларига визасиз ёки аэропортда бериладиган виза (visa on arrival) орқали саёҳат қилишингиз мумкин. Мисол учун Сент Китс ва Невис фуқаролари Буюк Британияга визасиз 6 ой, Германияга 3 ой (Европа ва Европа Иттифоқининг аъзо давлатларига асосан 3 ой визасиз) саёҳат қилишлари мумкин.
[/vc_column_text][vc_empty_space height=”22px”][blockquote text=”2019 йил 2-июл ҳолатига кўра Сент Китс ва Невис фуқаролари визасиз ёки аэропортда бериладиган виза билан дунёнинг 152 мамлакат ва ҳудудларига кириш ҳуқуқига эгалар. Сент Китс ва Невис паспорти саёҳат қилиш эркинлиги бўйича дунёда 26-ўринни эгаллайди.” show_quote_icon=”yes”][vc_empty_space height=”22px”][vc_column_text]
Шунингдек, Сент Китс ва Невис фуқароси сифатида, CARICOMга аъзо мамлакатларнинг ( кўпчилигида исталган вақтда ва исталган вақтгача (муддатгача) яшаш ҳуқуқига эга бўласиз.
[/vc_column_text][vc_empty_space height=”22px”][blockquote text=”Кариб денгизи ҳамжамияти (CARICOM ёки CC) – бу Кариб денгизидаги ўн бешта давлат ва қарамликлардан ташкил топган ташкилот бўлиб, унинг асосий вазифалари унинг аъзолари ўртасида иқтисодий интеграция ва ҳамкорликни ривожлантириш, интеграциянинг фойдалари тенг тақсимланишини таъминлаш ва ташқи сиёсатни мувофиқлаштиришдир.” show_quote_icon=”yes”][vc_empty_space height=”22px”][vc_column_text]
Ушбу дастурга ариза топширган ҳар бир мижознинг шахсияти ва берган маълумотлари қаттиқ сир тутилади. Мижозлар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида, улардан ариза ёки бошқа тегишли маълумотлар қабул қилишдан олдин, Shanghai Silk Road компанияси ва мижоз ўртасида шартнома имзоланади.
Яна шуни айтиш керакки, фуқароликни бериш ёки бермаслик тамоман Сент Китс ва Невис ҳукумати ихтиёрида. Шунинг учун биз топширилган барча аризалар ҳукумат томонидан маъқулланишига кафолат бера олмаймиз. Бироқ, биз мандатни қабул қилишдан олдин ҳар бир мурожаат қилувчининг индивидуал ҳолатини текширамиз ва ҳар бир аризани диққат билан тайёрлаймиз.
Биз барча аризаларни ўзимиз кўриб чиқамиз ва ҳеч қандай воситачилардан фойдаланмаймиз; бизнинг мижозларимиз юқори даражадаги махфийлик ва самарадорлик учун бизга ишонишлари мумкин. Shanghai Silk Road компанияси дунёнинг энг муҳим экономикалари ва юрисдикцияларида фаолият олиб боради ва яшаш ва фуқароликни режалаштириш бўйича етакчи фирма ҳисобланади.
[/vc_column_text][vc_empty_space height=”22px”][vc_column_text]
Дастурга Ариза бериш
[/vc_column_text][vc_empty_space height=”22px”][vc_column_text]
Келишилган тўловлар тўлангач, ариза топшириш учун керакли ҳужжатлар листи, ҳужжатларни тайёрлаш бўйича батафсил маълумотлар ва кўрсатмалар, тўлдирилиши керак бўлган формалар ва бошқа муҳим ҳужжатлар сизга курер орқали жўнатилади.
[/vc_column_text][vc_empty_space][/vc_column][vc_column width=”1/3″][/vc_column][/vc_row]