[vc_row css_animation=”” row_type=”row” use_row_as_full_screen_section=”no” type=”full_width” angled_section=”no” text_align=”left” background_image_as_pattern=”without_pattern”][vc_column][vc_tabs style=”horizontal”][vc_tab title=”Умумий маълумот” tab_id=”271ce206-e7fe-6″][vc_row_inner row_type=”row” type=”full_width” text_align=”left” css_animation=””][vc_column_inner width=”1/6″][/vc_column_inner][vc_column_inner width=”2/3″][vc_empty_space height=”22px”][vc_column_text]
Антигуа ва Барбуда Инвестиция Орқали Фуқаролик Дастури ҳақида умумий маълумот
[/vc_column_text][vc_empty_space height=”22px”][vc_video link=”https://youtu.be/L1S9nJ0smg8″ align=”center”][vc_empty_space height=”22px”][vc_column_text]
Антигуа ва Барбуда Инвестиция Орқали Фуқаролик Дастури ариза берувчилардан мамлакатга катта иқтисодий ҳисса қўшишни талаб қилади. Бунинг эвазига, қаттиқ текшириш ва тегишли тартибда, суриштирувлардан ўтган тақдирда, мурожаат этувчилар ва уларнинг оила аъзоларига фуқаролик берилади.
[/vc_column_text][vc_empty_space height=”22px”][vc_column_text]
Антигуа ва Барбуда фуқаролиги фойдалари
[/vc_column_text][vc_empty_space height=”22px”][vc_column_text]
1. Антигуа ва Барбуда паспорти 147 давлатга, шу жумладан Гонконг, Сингапур, Буюк Британия ва Европанинг Шенген ҳудудига визасиз ёки чегарада бериладиган виза билан кириш ҳуқуқини беради;
2. Тўлиқ фуқаролик (+паспортлар) ариза берувчилар ва уларнинг оила аъзоларига берилади;
3. Антигуа ва Барбуда Ҳамдўстлик (Commonwealth) ассоциацияси аъзоси ҳисибланади: мамлакат фуқаролари Буюк Британия ва бошқа аъзо мамлакатлар ҳудудида баъзи устунликлар ва имтиёзларга эга ҳисобланадилар;
4. Антигуа ва Барбуда кўчмас мулк сотиб олиш учун ҳам жуда яхши жой ҳисобланади. Бу мамлакат билан Шимолий Америка ва Европа давлатлари ўртасида ҳаво (Airlinks) транспорти жуда яхши йўлга қўйилган – агар сиз Европада ёки Шимолий Амаерикада истиқомат қилсангиз ёки у ерларга кўп саёҳат қилсангиз, Антигуа ва Барбуда сизнинг 2 – уйингиз бўлиши мумкин.
[/vc_column_text][vc_empty_space height=”22px”][vc_column_text]
Антигуа ва Барбуда Инвестиция Орқали Фуқаролик Дастури талаблари
[/vc_column_text][vc_empty_space height=”22px”][vc_column_text]
Фуқароликка эга бўлиш учун асосий даъвогар 18 ёшдан катта бўлиши, ариза бериш талабларига жавоб бериши ва қуйидаги учта вариантдан бирини танлаши керак:
[/vc_column_text][vc_empty_space height=”22px”][vc_column_text]
1. Тасдиқланган кўчмас мулк лойиҳасидан минимал қиймати 400 000 АҚШ доллари бўлган кўчмас мулк сотиб олиш. Чекланган Вақтли Таклиф (LTO) доирасида – 2019 йил 31 октябргача амал қилади – Иккита ариза берувчи талабларга жавоб бериш учун ҳар бири камида 200 000 АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфлаган ҳолда қўшма сармоя киритиши мумкин. Беш йил мобайнида кўчмас мулкни сотиб юбориш мумкин эмас;
2. Камида 1.5 миллион АҚШ доллари турадиган, дастур талабларига тўғри келадиган тайёр бизнесни, алоҳида шахс сифатида сотиб олиш. Ёки, қўшма сармоя сифатида, ҳар бир киши камида 400 000 АҚШ доллари миқдорида маблағ киритадиган, умумий қиймати 5 миллион АҚШ долларини ташкил этган тайёр бизнесни биргаликда сотиб олиш.
3. Миллий Ривожланиш Жамғармасига (NDF) қайтариб берилмайдиган, минимал миқдори 100 000 АҚШ доллари бўлган ҳадя қилиш.
[/vc_column_text][vc_empty_space height=”22px”][vc_column_text]
NDF – давлат ҳомийлигидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун мўлжалланган (2006 йилдаги Молия тўғрисидаги қонуннинг §42-моддаси 2-бандига биноан ташкил этилган) махсус жамғарма. Ушбу йўналиш бўйича фуқаролик олишга оид барча маълумотларни олиш учун илтимос биз билан боғланинг.
[/vc_column_text][vc_empty_space][/vc_column_inner][vc_column_inner width=”1/6″][/vc_column_inner][/vc_row_inner][/vc_tab][vc_tab title=”Кириш” tab_id=”5e4c0e09-58b6-10″][vc_row_inner row_type=”row” type=”full_width” text_align=”left” css_animation=””][vc_column_inner width=”1/6″][/vc_column_inner][vc_column_inner width=”2/3″][vc_empty_space height=”22px”][vc_column_text]
Антигуа ва Барбуда
[/vc_column_text][vc_empty_space height=”22px”][vc_column_text]
Антигуа ва Барбуда Шарқий Кариб денгизидаги Мустақил Ҳамдўстлик (Commonwealth of Nations) давлатидир. Антигуа узунлиги 14 миля (22.53 км) ва кенглиги 11 миляга (17.70 км) тенг бўлиб, унинг текислик топографияси тамаки, пахта ва занжабилнинг дастлабки экинларини этиштириш учун жуда мос бўлган. Аммо асосий саноат шакарқамиш деҳқончилигига айланди ва 200 йилдан ортиқ давом этди. Бугунги кунда, 1981 йилда Буюк Британиядан мустақилликка эришганидан сўнг, Антигуанинг асосий соҳалари туризм ва хизмат кўрсатиш ҳисобланади. Кейинги энг катта иш ўринлари яратувчи секторлар молиявий хизматлар ва ҳукуматдир.
[/vc_column_text][vc_empty_space height=”22px”][vc_gallery interval=”5″ images=”17072,17073,17074,17075,17076,17077,17078″ img_size=”full” onclick=”” css_animation=”none”][vc_column_text]
Антигуа ва Барбуда конституцион монархия бўлиб, Британия услубидаги парламентар давлат бошқарув тизимига эга. Қиролича ўз вакили, тайинланган Генерал Губернаторга эга бўлиб, ва Губернатор Қироличани давлат раҳбари сифатида ифодалайди. Ҳукумат икки палатадан иборат: бош вазир бошқарувидаги 17 аъзоли сайланган Вакиллар Палатаси ва 17 аъзоли Сенат. Бош вазир раҳбарлиги остида Генерал Губернатор томонидан тайинланган 11 нафар Сенат аъзоси бор. Мухолиф партия раҳбари бошчилигида тўрт нафар аъзо ва Генерал Губернатор томонидан икки нафар аъзо тайинланади. Умумий сайловлар ҳар беш йилда мажбурий ва аввалроқ чақирилиши мумкин. Олий Суд ва Апелляция Судлари бир вақтнинг ўзида Шарқий Кариб Олий Суди ва, ўз навбатида, Лондондаги Хусусий Кенгаш (Privy Council) ҳисобланади.
[/vc_column_text][vc_empty_space height=”22px”][vc_column_text]
Тоза, тиниқ ва туркуаз сувларга эга бўлган, ўзининг 365 га яқин ажойиб пляжлари билан машҳур бўлган, ям-яшил Антигуа тропик ороли жозибадор, жаннатмакон ва дунёдаги энг гўзал жойлардан бири ҳисобланади. Натижада, туризм Ялпи Ички Маҳсулотнинг асосий омили бўлиб, орол даромадининг қарийб 60 фоизини ташкил этади. Туристлар асосан Канада, Европа ва АҚШ дан ташриф буюришади.
[/vc_column_text][vc_empty_space height=”22px”][vc_column_text]
Сўнгги йилларда Антигуа қийин иқтисодий муҳитни бошдан кечирди. Бироқ, ҳукумат “Миллий Иқтисодий ва Ижтимоий Юксалиш Режаси” ни амалга ошириш ва давлат қарзлари тўловини қайта структуралаш бўйича ҳаракатларни амалга оширгани билан олқишга лойиқ. Мамлакат иқтисодиётини қўллаб-қувватлашга қаратилган ташаббуслардан бири бу “Инвестиция Орқали Фуқаролик” дастурининг жорий этилишидир.
[/vc_column_text][vc_empty_space height=”22px”][vc_column_text]
Антигуанинг сайёҳлик саноатига хизмат қилиш ва Ялпи Ички Маҳсулотни кўпайтиришга астойдил ҳаракат қилаётганини 45 миллион АҚШ доллари қийматидаги, 3 та йўловчи самалёт кўприги ва йўловчиларни қабул қилиш самарадорлигини оширишга хизмат қиладиган йигирмадан ортиқ рўйхатдан ўтиш пештахталарини ўз ичига олган аэропорт кенгайтирилиши лойиҳасида кўриш мумкин. Шунингдек, бу режалаштирилган (Scheduled flights), чартер ва ороллар ўртасидаги парвозларни кўпайтиришга имкон беради. Бундан ташқари, Лондон, Ню-Йорк, Маями ва Торонтодан Антигуага тўғридан-тўғри рейслар мунтазам амалга оширилади.
[/vc_column_text][vc_empty_space height=”22px”][vc_column_text]
Пул бирлиги Шарқий Кариб Денгизи (ECD) Доллари бўлиб, у АҚШ долларига 2,70 курси бўйича ҳисобланади (1 USD = 2.70 ECD). Антигуа кўплаб бошқа халқаро ташкилотлар қаторида Британия Ҳамдўстлиги, CARICOM, Америка Давлатлари Ташкилоти ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг аъзосидир. Антигуа паспорти эгалари визасиз ёки чегарада бериладиган виза (visa on arrival) орқали дунёнинг 149 давлати ва ҳудудларига, шу жумладан Буюк Британия ва Европанинг Шенген зонаси/ҳудудига саёҳат қилиш ҳуқуқига эгалар. Ушбу паспорт эгалари, барча Кариб денгизи давлатлари сингари, АҚШга кириш учун АҚШ визасини олдиндан олишлари талаб қилинади, чунки мамлакат АҚШ визаларидан воз кечиш дастурига (USA Visa Waiver Program) аъзо эмас.
[/vc_column_text][vc_empty_space][/vc_column_inner][vc_column_inner width=”1/6″][/vc_column_inner][/vc_row_inner][/vc_tab][vc_tab title=”Талаблар” tab_id=”1569844612859-2-7″][vc_row_inner row_type=”row” type=”full_width” text_align=”left” css_animation=””][vc_column_inner width=”1/6″][/vc_column_inner][vc_column_inner width=”2/3″][vc_empty_space height=”22px”][vc_column_text]
Антигуа ва Барбуда Инвестиция Орқали Фуқаролик Дастури Талаблари
[/vc_column_text][vc_empty_space height=”22px”][vc_column_text]
Антигуа ва Барбуда Инвестиция Орқали Фуқаролик Дастури ариза берувчилардан мамлакатга катта иқтисодий ҳисса қўшишни талаб қилади. Бунинг эвазига, қаттиқ текшириш ва тегишли тартибда, суриштирувлардан ўтган тақдирда, мурожаат этувчилар ва уларнинг оила аъзоларига фуқаролик берилади.
[/vc_column_text][vc_empty_space height=”22px”][vc_column_text]
Фуқароликка эга бўлиш учун асосий даъвогар 18 ёшдан катта бўлиши, ариза бериш талабларига жавоб бериши ва қуйидаги учта вариантдан бирини танлаши керак:
[/vc_column_text][vc_empty_space height=”22px”][vc_column_text]
1. Тасдиқланган кўчмас мулк лойиҳасидан минимал қиймати 400 000 АҚШ доллари бўлган кўчмас мулк сотиб олиш. Чекланган Вақтли Таклиф (LTO) доирасида – 2019 йил 31 октябргача амал қилади – Иккита ариза берувчи талабларга жавоб бериш учун ҳар бири камида 200 000 АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфлаган ҳолда қўшма сармоя киритиши мумкин. Беш йил мобайнида кўчмас мулкни сотиб юбориш мумкин эмас;
2. Камида 1.5 миллион АҚШ доллари турадиган, дастур талабларига тўғри келадиган тайёр бизнесни, алоҳида шахс сифатида сотиб олиш. Ёки, қўшма сармоя сифатида, ҳар бир киши камида 400 000 АҚШ доллари миқдорида маблағ киритадиган, умумий қиймати 5 миллион АҚШ долларини ташкил этган тайёр бизнесни биргаликда сотиб олиш.
3. Миллий Ривожланиш Жамғармасига (NDF) қайтариб берилмайдиган, минимал миқдори 100 000 АҚШ доллари бўлган ҳадя қилиш.
[/vc_column_text][vc_empty_space height=”22px”][vc_column_text]
NDF варианти орқали фуқаролик олиш учун, битта ариза берувчи ёки тўрт кишидан иборат оила учун NDFга 100,000 АҚШ доллари ҳадя қилиш керак бўлади, бу ҳолатда аризани кўриб чиқиш нархи 25,000 АҚШ долларини ташкил этади. Катта оилалар учун, NDFга қилинадиган ҳадя суммаси 125,000 АҚШ долларини ташкил этади, асосий даъвогар ва биринчи учта оила аъзолари учун тўлов 25,000 АҚШ доллари миқдорида бўлади ва бешинчи ва ҳар бир қўшимча оила аъзоси учун 15,000 АҚШ доллари миқдорида қўшимча тўлов олинади.
[/vc_column_text][vc_empty_space height=”22px”][vc_column_text]
Кўчмас мулк орқали фуқаролик олиш учун, энг кам инвестиция миқдори 400,000 АҚШ долларини, ва аризани кўриб чиқиш нархи битта ариза берувчига ёки тўрт кишилик оилага 50,000 АҚШ долларини ташкил этади. Бешинчи ва ҳар бир қўшимча оила аъзоси учун 15,000 АҚШ доллари миқдорида тўлов олинади.
[/vc_column_text][vc_empty_space height=”22px”][vc_column_text]
Шунингдек, асосий ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғи учун 7500 АҚШ доллари, 12 ёшдан 17 ёшгача бўлган фарзандлари учун 2000 АҚШ доллари ва 18 ёшдан 28 ёшгача бўлган фарзандлари ва 58 ёшдан юқори бўлган ота-оналари учун 4000 АҚШ доллари миқдорида тегишли текширувни (due diligence) амалга ошириш учун қилинадиган тўловлар бор.
[/vc_column_text][vc_empty_space height=”22px”][vc_column_text]
Давлат томонидан аризаларни кўриб чиқиш ва тегишли текширувларни (due diligence) амалга ошириш тўловлари юқорида тилга олинган 3 та вариантга ҳам тегишлидир.
[/vc_column_text][vc_empty_space height=”22px”][vc_column_text]
Антигуа ва Барбуда Инвестиция Орқали Фуқаролик Дастури 18 ёшдан 28 ёшгача бўлган, асосий аризачига молиявий жиҳатдан қарам бўлган, рўйхатдан ўтган университет / коллеж / мактабнинг кундузги ўқиш талабаси бўлган фарзандларни / оила аъзоларни асосий аризага қўшиб ёзишга рухсат беради.
Бу ҳолатда, ариза топшираётган вақтда, талаба бўлган фарзандлар / оила аъзолар ўқишни тугатишларига энг камида 6 ой қолган бўлиши керак. Шунингдек, дастур қоидаларига кўра, 58 ёшдан юқори бўлган, асосий ариза берувчи билан бир уйда яшаётган ва унга молиявий жиҳатдан қарам бўлган ота-оналар ва бобо ва бувиларни, ва ўз ўрнида, турмуш ўртоқларни ҳам асосий аризага қўшиб ёзиш мумкин.
Асосий ариза берувчилар ва уларнинг қарамоғидаги шахслар, ариза бераётган вақтда, бирор бир давлатда жиноят содир этиб, 6 ойдан кўп қамоқ жазоси билан жазоланган ва тегишли давлат томонидан авф этилмаган бўлсалар, дастурга ариза топширишга нолойиқ деб ҳисобланадилар. Қоидалар яна шуни таъкидлайдики, агарда асосий ариза берувчи (ва унинг қарамоғидаги шахслар) Антигуа ва Барбуда билан визасиз ёки чегарада бериладиган виза режимига эга бўлган бирор давлатга виза олиш учун ариза берган бўлсалар ва уларнинг аризалари тегишли давлат консуллиги томонидан рад этилган бўлса, улар дастурга ариза беришга нолойиқ деб ҳисобланадилар. Шунингдек, давлат учун потенциал хавфли деб топилган, ёки давлат обрўсига салбий таъсир қилиши мумкин бўлган, ёки жиноят содир этганлик учун терговда бўлган шахслар ҳам ушбу дастурга ариза топшира олмайдилар.
[/vc_column_text][vc_empty_space][/vc_column_inner][vc_column_inner width=”1/6″][/vc_column_inner][/vc_row_inner][/vc_tab][vc_tab title=”Устунликлари” tab_id=”1569844635849-3-7″][vc_row_inner row_type=”row” type=”full_width” text_align=”left” css_animation=””][vc_column_inner width=”1/6″][/vc_column_inner][vc_column_inner width=”2/3″][vc_empty_space height=”22px”][vc_column_text]
Антигуа ва Барбуда фуқаролигининг афзалликлари
[/vc_column_text][vc_empty_space height=”22px”][vc_column_text]
2009 йилда, Антигуа ва Барбуда ҳукумати Европа Иттифоқи билан визадан воз кечиш тўғрисидаги шартномани имзолаган (Visa Waiver Agreement), бу эса Антигуа ва Барбуда фуқароларига исталган Европа Иттифоқи давлатига биринчи кирган кундан (ташриф буюрган кундан) бошлаб, исталган олти ой ичида, уч ой давомида Европанинг Шенген минтақасидаги хохлаган мамлакатга визасиз ташриф буюришга имкон беради.
Антигуа ва Барбуда паспорти кўплаб халқаро шахслар (халқари бизнесда бўлган шахслар) учун идеал саёҳат ҳужжатидир. Антигуа ва Барбуда паспорти билан фуқаро дунёнинг 149 мамлакатига, шу жумладан Гонконг, Сингапур, Буюк Британия ва Европанинг Шенген ҳудудига визасиз саёҳат қилиши мумкин.
Антигуа ва Барбуда тўлиқ фуқаролиги, ариза берувчига ва уларнинг оиласига берилади ва бу фуқаролик ҳеч қандай чекловларга эга эмас, ҳатто, янги фуқаролар сайловчиларни рўйхатга олишнинг стандарт талабларига жавоб бериш шарти билан, овоз беришда ҳам қатнашишлари мумкин. Антигуа ва Барбуда Ҳамдўстлик Мамлакатлари (Commonwealth) аъзоси бўлгани учун, Буюк Британия ва бошқа Ҳамдўстлик мамлакатларида муайян имтиёзларга эгадирлар.
[/vc_column_text][vc_empty_space][/vc_column_inner][vc_column_inner width=”1/6″][/vc_column_inner][/vc_row_inner][/vc_tab][vc_tab title=”Ҳуқуқий асослар” tab_id=”1569844655885-4-8″][vc_row_inner row_type=”row” type=”full_width” text_align=”left” css_animation=””][vc_column_inner width=”1/6″][/vc_column_inner][vc_column_inner width=”2/3″][vc_empty_space height=”22px”][vc_column_text]
Антигуа ва Барбуда Инвестиция Орқали Фуқаролик дастурининг ҳуқуқий асослари
[/vc_column_text][vc_empty_space height=”22px”][vc_column_text]
Антигуа ва Барбуда ҳукумати 2012 йил ноябр ойида бошлаган Инвестиция Орқали Фуқаролик дастури 2013 йил март ойида парламентнинг ҳар иккала палатаси томонидан қабул қилинган.
Инвестиция Орқали Фуқаролик дастурига тегишли қонунлар Антигуа ва Барбуда Инвестиция Орқали Фуқаролик қонуни (2013 йил) ва Антигуа ва Барбуда Инвестиция Орқали Фуқаролик тўғрисидаги Низомда (2013 йил) мавжуд. Дастур бошлангандан бери ҳукумат кўпдан-кўп аризаларни қабул қилди ва кўпгина аризалари мақулланган инвесторларга фуқароликни берди.
[/vc_column_text][vc_empty_space][/vc_column_inner][vc_column_inner width=”1/6″][/vc_column_inner][/vc_row_inner][/vc_tab][vc_tab title=”Процедура ва Вақт” tab_id=”1569844687345-5-1″][vc_row_inner row_type=”row” type=”full_width” text_align=”left” css_animation=””][vc_column_inner width=”1/6″][/vc_column_inner][vc_column_inner width=”2/3″][vc_empty_space height=”22px”][vc_column_text]
Кетадиган вақт ва процедуралар
[/vc_column_text][vc_empty_space height=”22px”][vc_column_text]
Антигуа ва Барбуда Инвестиция Орқали Фуқаролик Департаменти (CIU), дастурни бошқаришга масъул бўлган давлат идораси барча аризаларни кўриб чиқиш учун жавобгардир. CIU аризани синчковлик билан кўриб чиқади ва агар керак бўлса, аризачидан интервюда қатнашишни сўраши мумкин.
[/vc_column_text][vc_empty_space height=”22px”][vc_column_text]
CIU қатъий равишда текширувни амалга оширади ва агар ариза берувчи нотўғри маълумот берган бўлса ёки аризадаги тегишли маълумотни эътиборсиз қолдирса, аризани рад этади.
Ариза берувчилар ҳукумат белгилаб берган формаларни тўлдириб Инвестиция Орқали Фуқаролик дастурини тарғиб этиш учун лицензияси бўлган ва давлат томонидан тайинланган агент орқали ҳукуматга тақдим қилишлари мумкин.
Ариза берувчилар керакли формаларни Инглиз тилида шахсан тўлдириб, қўшимча ҳужжатларнинг асл ва тасдиқланган нусхалари билан бирга тақдим этишлари сўралади.
[/vc_column_text][vc_empty_space height=”22px”][vc_column_text]
Антигуа ва Барбуда фуқаролиги бўйича инвестиция дастурининг ҳужжатли талаблари жуда ўринли ва процедуралар жуда содда қилинган. Кўчмас мулкни сотиб олиш тўғрисида қарор қабул қилишдан олдин инвесторларга оролларга ташриф буюриш тавсия этилади. Ариза давлат томонидан маъқуллангандан сўнг, паспортлар Антигуа ва Барбуда мамлакатида шахсан олиниши мумкин. Ёки, мурожаат этувчи мамлакат элчихонасига, ёки Юқори Комиссиясига ёки Антигуа ва Барбуда консулликларининг бирор идорасига ташриф буюриб, паспортларини олишлари ва Вазир кўрсатмасига биноан паспортларини олаётганда фуқаролик қасамини ичишлари ва садоқатларини тасдиқлашлари мумкин бўлади.
[/vc_column_text][vc_empty_space height=”22px”][/vc_column_inner][vc_column_inner width=”1/6″][/vc_column_inner][/vc_row_inner][/vc_tab][vc_tab title=”Фуқароликни олиш” tab_id=”1569844806221-6-8″][/vc_tab][vc_tab title=”Кўчмас Мулк” tab_id=”1569844857803-7-2″][/vc_tab][/vc_tabs][/vc_column][/vc_row]